ru24.pro
Новости по-русски
Август
2016

Тожикистонда давлат тўнтариши уринишига алоқадорлик айби билан 170 одам қамалди

0
Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмоннинг билдиришича¸ мамлакат маҳкамалари ҳукми билан 170 одам Имомали Раҳмонни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида уюштирилган давлат тўнтариши уринишига алоқадорликда айбдор деб топилган.


Бош прокурорга кўра¸ қотиллик ва жиноий гуруҳга аъзолик каби бошқа жиноятларда ҳам айбланган бу судланувчиларга бир йилдан 30 йилгача бўлган қамоқ жазолари тайинланган.


2015 йил сентябрида Тожикистон Мудофаа вазири ўринбосари¸ генерал Абдуҳалим Назарзода томонидан уюштирилгани иддао қилинган давлат тўнтариши уриниши давомида Назарзода ва унинг 15 тарафдори ўлдирилган эди.


Бу воқеадан сўнг Раҳмон ҳукумати мамлакатдаги асосий мухолифат гуруҳи Ислом уйғониш партиясини исëнчи генерални қўллаганликда айблади ва партияни террор ташкилоти деб эълон қилди.


Партиянинг муҳожиратдаги етакчиси Муҳиддин Кабирий ҳукумат иддаоларини инкор этиб келмоқда.