Тула изоляторида сурхонлик ногирон муҳожир ўзини осиб ўлдирди
Россиянинг Тула вилоятидаги Хорижийларни вақтинчалик сақлаш маркази камерасида 30 яшар ўзбекистонлик муҳожир¸ 2-гуруҳ ногирони Жўрабек Бобомуродов ўз жонига қасд қилди. Тахминларга кўра¸ тўрт ой давом этган хўрлик ва ҳақорат Жўрабекни ўзини осишга мажбур қилган бўлиши мумкин.