"Аҳмадбойга пул бериш гуноҳ, деб қўрққанлар учун имом ҳам ёлланган эди"
Жиззах вилоятидан Озодликка боғланган 50 яшар тадбиркор аёл Аҳмадбойнинг шогирди Муродбойга 4 та машинасини берганини даъво қилди ва пулини қайтариб олиш йўлини қидираётганини айтди. Даъвосича, 250 миллион сўмлик молини беришдан олдин бу аёл қилмишининг гуноҳини ҳам ўйлаган ва унинг кўнглини "бойнинг уйида ўтирган домла хотиржам қилган".
