Флоридадаги тунги гей-клубга ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди
Флорида штати Орландо шаҳридаги тунги гей-клубда юз берган отишмада 50 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди АҚШ расмийлари.
Орландо ҳокими Бадди Дайер 12 июнь соат эрталабки иккида бошланган отишмада яна 53 киши шифохонага ётқизилганини айтди.
Бадди Дайер ҳодисани АҚШ тарихидаги энг ҳалокатли оммавий отишма, деб атади.
Дайерга кўра, ҳужумчи одамларни ўт очар қуролдан нишонга олган.
Аввалроқ полиция Pulse номли клубга отишма бошланишидан уч соат ўтиб бостириб кириб, одамларни гаровга олган ҳужумчини отиб ташлаганини билдирганди.
Ҳужумчи 1986 йилда туғилган Умар Матин исмли шахс бўлгани айтилмоқда.
CBS News ота-онаси Афғонистондан бўлган Умар Матиннинг Флориданинг Порт Сэйнт Луис шаҳрида яшаганини маълум қилди.