ru24.pro
Новости по-русски
Июнь
2016

Фаоллар: Россияда кўчмас мулк холдинглари яширилмоқда

0
Сўнгги бир йил ичида коррупцияга қарши курашувчи фаоллар Россиянинг кўчмас мулк бўйича маълумот базаси ҳисобланмиш Росреестрга таяниб Россия мудофаа вазирига алоқаси бор пагодасимон қаср, бош вазир ўринбосарининг миллионлаб доллар қийматга эга квартираси, Путиннинг куёви эканлиги айтиладиган шахсга тегишли қимматбаҳо квартирани фош қилишди. Аммо ўтган йилнинг охирида бундай мулклар Росреестр рўйхатларидан ўчирила бошланди.