ru24.pro
Новости по-русски
Июнь
2016

Флоридадаги гей-клубга ҳужум қилган шахс отиб ташланди

0
Флорида штати Орландо шаҳрида тунги гей-клубга кириб ўт очган шахс ўлдирилди.


Бу ҳақда Флорида штати полицияси твиттер орқали маълум қилди.


Хабарга кўра, отишма пайтида кўплаб одамлар жароҳат олган.


Ярадорларнинг аниқ рақами келтирилгани йўқ.


Аммо, маҳаллий матбуот хабарига кўра, камида 20 одам зиён кўрган.


Аввалроқ қуролли ҳужумчи одамларни гаровга олгани хабар қилинган эди.


Клубга ўнлаб тез ёрдам машиналари етиб келган.


Ҳуқуқ тартибот идоралари Орландо аҳолисини ҳодиса юз берган жойдан узоқроқда туришга чақирган.


Отишма бир неча соат давом этган.