Азиза Ниëзметова: “Мени беҳаë кийинган, деб ноҳақ айблашди”
Ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Азиза Ниëзметова Озодлик билан суҳбатда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасини адолатсизликда айблади. Ўтган йили лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган 43 яшар қўшиқчи 14 апрел куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан “Миллий урф-одатларни бузганлик” борасида огоҳлантириш мактуби олди.