Каримов қарори билан боғбонни фермерга айлантириш жараëни бошланди
Жиззахнинг Бахмалида хусусий боғлар фермер хўжаликларига айлантирилмоқда. Бу хабарни Бахмал ҳокимлиги вакили бироз “аниқлик киритган” ҳолда тасдиқлади. Унинг айтишича, мавжуд фермер хўжаликлари ҳудудида барпо этилган боғларни алоҳида фермер хўжалиги сифатида расмийлаштириш бошланган.
