Қалбаки Coca-Cola ва Fanta ишлаб чиқарган тадбиркор судланди
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Султонобод” қишлоғида яшовчи фуқаро Навоий шаҳрида қалбаки Coca-Cola ва Fanta ичимликларини сотаётган пайтида қўлга олинди.
“Ҳуқуқ” газетаси маълумотига кўра, самарқандлик фуқаро қўлбола усулда тайёрланган пластик идишларда жами 180 дона Coca-Cola ва 18 дона Fanta ичимлигини 676 минг 800 сўмга пуллаётган пайти ушланган.
Самарқандлик ушбу фуқаронинг уйи текширилганда, у қалбаки ичимликларни ишлаб чиқариш билан аввалдан шуғулланиб келаётгани аниқланган. Унинг уйида ўтказилган тинтув пайти қўлбола усулда тайёрланган 1,5 литр ҳажмдаги 110 дона пластик идишларда Coca-Cola, 3 дона бўш пластик идиш ва ичимликни қадоқлашга мўлжалланган 5 дона полиэтилен қопламаси топилган.
“Ҳуқуқ” газетаси самарқандлик фуқаронинг исми-шарифи ва унга нисбатан берилган жазони очиқламаган.