Ўзбекистонда яхши кино олиш учун қонун керакми?
Ўзбекистонда “Кинематография тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўрилмоқда. Кинематография соҳасида давлат назоратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни кўзда тутган ушбу лойиҳани Қурултой дастурида муҳокама қилдик. “Милиция ва СНБ ҳақида қонун бўлмаган мамлакатда кино ҳақида қонун қабул қилинишининг ўзида зиддият бор” дейди дастур қатнашчилари.