Ўзбек мигрантлари сони икки йилдан буён камаймоқда
Россия Федерал миграция хизмати (ФМС) мамлакатда мавжуд хориж фуқаролари сонига оид рақамларни очиқлади. Идора ҳисоб-китобига кўра, жорий 2016 йилнинг ўтган март ойида Россияда ўзбек муҳожирлари сони камайган, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан келаётган меҳнат ишчилари сони эса кўпайган.