ru24.pro
Новости по-русски
Апрель
2016

ЕИ "оффшор можароси" туфайли Панамага санкция қўллаши мумкин

0
Европа Иттифоқи агар Панама пул ювиш ва оффшор жиноятларига қарши курашдан бўйин товласа, унга нисбатан санкция қўллаш билан таҳдид қилди.


Еврокомисиянинг божхона, солиқ тўловлари, иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича комиссари Пьер Московиси, Панама солиқдан қочиш жиноятларини очишда ҳамкорлик қилмайдиган давлатлар рўйхатига қўшилган.


Московиси Панама ҳукуматини бу борадаги ўз позициясини ўзгартиришга чақириб, акс ҳолда санкция қўлланиши мумкинлигини таъкидлади.


3 апрель куни Панамадаги Mossack Fonseca адвокатлик ширкати қўлга киритган 40 йиллик махфий ҳужжатларни очиқлади.


11 миллион ҳужжатдан жаҳон давлатлари раҳбарлари ва бойларнинг манбаси шубҳали миллиардлаб долларни қандай қилиб солиқ ва жамоатчиликдан бекитгани аëн бўлади.


Фош бўлганлар орасида Россия¸ Қозоғистон¸ Озарбайжон ва Украина президентларидан тортиб то Саудия қироли Салмон ва футбол юлдузи Лео Мессигача бор.


Панама ширкати ëрдамида "пул ювганлар" орасида МХХга алоқадор ўзбекистонликлар ҳам бор.