ru24.pro
Новости по-русски
Апрель
2016

Москва Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ўртамчилик қилишга тайёрлигини билдирди

0
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ мухторияти юзасидан юзага келган зиддият “ўта қизғин” фазага ўтиб кетмаслиги муҳим эканини таъкидлади.


7 апрель куни Арманистонга сафар қилган Медведев Россия мазкур зиддиятни бартараф этиш учун ўртамчилик қилишга тайёр эканини айтди ва томонлар ўқ отишни тўхтатиш келишимига амал қилишига умид билдирди.


Тоғли Қорабоғда 2 апрелда бошланиб бир неча кун давом этган қуролли тўқнашув пайтида Озарбайжон, Арманистон ҳарбийлари ҳамда Арманистон томонидан қўллаб-қувватланаётган сепаратчилар ҳалок бўлган эди. Мазкур жанг Тоғли Қорабоғ юзасидан 1991 -1994 йилларда бўлиб ўтган Озарбайжон - Арманистон уруши якунланганидан бери энг катта тўқнашув бўлди.