Ироқ қўшинлари "Исломий давлат"га қарши Рамадида амалиёт бошлади
Ироқ хавфсизлик кучлари "Исломий давлат" террор гуруҳи жангарилари назорати остида қолаётган Рамади шарҳи марказига ҳужум бошлади.
Террорга қарши кураш ҳарбий бирлашмаси матбуот хизмати 22 декабрь куни тарқатган баёнотда ҳукумат қўшинлари Рамадидаги ҳокимиятга тегишли биноларни қўлга олаётгани айтилди.
Матбуот котиби Сабоҳ ал-Нўмонийга кўра, Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари ҳам амалиётда иштирок этмоқда.
Анбар вилояти маркази бўлган Рамади шаҳри шу йилнинг май ойида "Исломий давлат" террор гуруҳи қўлига ўтган эди. Ироқ хавфсизлик хизматлари шаҳарга кириб олган жангарилар сонини 250 нафардан 300 нафаргача, деб тахмин қилади.