Э️нди ахборот технологиялари соҳасидаги хотин-қизларга ҳам Зулфия мукофоти берилади
Президент фармони билан Зулфия номидаги давлат мукофотини бериш тартибига ўзгартириш киритилди. Эндиликда ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар ҳам мукофот билан тақдирланади. Шунингдек, мукофот комиссияси жамоатчилик асосида фаолият олиб бориши белгиланди.