Жаҳонгир Ортиқхўжаев баъзи журналистларни «УЖЖ» деб атаб, «сал пастроққа тушишни» сўради
Собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналист ва блогерларни танқид қилиб, айримларини УЖЖ — «уюшган жиноий журналистлар» деб атади. У улардан «сал пастроққа тушишни» ва ўзларини «бутун жамоатчилик» деб ҳисобламасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, улар хорижий ОАВ билан рақобатга дош бера олмайди.