Султонҳовуз ва Сирдарёга саёҳат. Барчага беминнат ризқ улашувчи макон манзаралари
Таниқли фотограф Ҳусниддин Ато шогирдлари билан тез-тез сафарга чиқади. Устоз 2023 йил ёзида Мадина Аъзам, Мурод Юсуф, Фарангиз Камолова, Камрон Ҳасанов билан бирга Султонҳовуз кўли ва унинг яқинидан оқиб ўтувчи Сирдарёга саёҳат қилганди. Қуйида — саёҳат давомида олинган суратлардан намуналар.