Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди
Ўзбекистон октябрда кузатилгани каби ноябрь ойида ҳам дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Мамлакатнинг қимматбаҳо металлни сотиш ҳажми 11 тоннани ташкил этди, бу иккинчи ўриндаги Қозоғистоннинг кўрсаткичларидан деярли 4 баравар кўп.