Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди. Унга кўра, энди тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.