FT: Қозоғистон Россияга реэкспорт қилинувчи товарлар устидан назоратни кучайтиради
Қозоғистон апрелдан Россияга реэкспорт қилиш учун мамлакат орқали ўтадиган товарларни кузатишни бошлайди, деб ёзади Financial Times. Бу чора-тадбирлар Ғарбнинг хорижий компания ва шахсларнинг Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришига йўл қўймаслик истаги фонида кўрилаётгани таъкидланди.