Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов бекор қилинди
Ўзбекистонда нархлар барқарорлашгани сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов 15 мартдан бекор қилинди. Аввалроқ ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш мақсадида маҳсулотни четга сотиш 1 январдан бошлаб 4 ойга тўхтатилган эди.