Қирғизистон пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди
Қирғизистон ҳукумати пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди. Чекловлар кутилган уч ой ўрнига бир ойдан сал кўпроқ вақт давомида амал қилди.