Тошкентда «Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсумида 625 минг дона дарахт ва бута экилади
«Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсуми бошланди. Бу даврда пойтахтда 625 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш белгиланган. Шунингдек, йил давомида 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади.