ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2015

Клинтон Бенғози фожиаси бўйича 11 соат сўроққа тутилди

0
АҚШда Демократик партиядан президентликка номзод бўлиш учун курашаётган собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 22 октябрь куни АҚШ Конгрессида Ливиянинг Бенғози шаҳрида 2012 йилдаги АҚШ элчихонасига қилинган ҳужум бўйича комиссия эшитувларида 11 соат сўроқ қилинди. Уч йил аввал Бенғози шаҳрида Америка элчихонасига ҳужум уюштирилган, оқибатда тўрт нафар АҚШ фуқароси, шу жумладан, элчи Кристофер Стивенс ҳалок бўлган эди.