«Humo ва Uzcard интеграцияси бўйича келишувга эришдик» — МБ раиси
Humo ва Uzcard тўлов тизимлари узоқ музокаралардан сўнг ўзаро интеграция бўйича келишувга эришди, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари. Биринчи босқичда банкоматларни ҳар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қилишга мослаштириш режалаштирилган. Бу ишлар май ойигача якунланиши мумкин.