МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди. Сабаблар
Марказий банк асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Регулятор бу иқтисодиётда нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш учун етарли, деб баҳоламоқда. Охирги уч ойдаги инфляцион кутилмалардаги ўсиш келгусида инфляцион хатарлар юзага келиши эҳтимолларини оширгани қайд этилди.