Энергетика вазири — Ўзбекистонда келгуси қиш мавсумига тайёргарлик режаси ҳақида
Энергетика вазири Ўзбекистонда келаси қишга тайёргарлик режасини маълум қилди. Бунда чекка ҳудудлар тўлиқ суюлтирилган газга ўтказилади ва кўмир қозонлар қурилади, иссиқхоналар ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар кўмирга ўтказилади, қуёш электр станциялари қурилиши жадаллаштирилади.