ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2015

"Эгачим, деса эшитиладиган қишлоққа бечора ўзбек кампир қўйилмади..."

0
Ўтган ҳафтада “Ўзбекистон чегараларини фавқулодда вазиятларга ҳозирламоқчи” сарлавҳаси остидаги материалимизда Ўзбекистонга қўшни давлатларда фавқулодда вазиятлар юзага келган вақтда ҳаммаси бўлиб 9 та чегара масканидан мамлакатга киришга рухсат берилажаги, бу 9 масканни халқаро андозалар даражасида қуриш ва жиҳозлаш учун 20 млн. доллар атрофида маблағ сарфланажаги тўғрисида хабар берган эдик.


Масала моҳиятини Ўзбекистон – Қирғизистон чегараси мисолида очиб беришга урингандик.


Қуйида ўша мақола ортидан келган шарҳлардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Шарҳда тилга олинган ҳудудни билмайдиганлар учун маълумот: Андижоннинг Дўшат қишлоғига жаҳд қилган одам Дўстлик чегара масканидан пиёда етиб олиши мумкин.


Шарҳни таҳрирсиз, имло хатоларини ўнгламай бераяпмиз: 


Бир ой бурун хорижликни таксида Дўстлик чегара пунктига ташлаб бир аянчли кўринишни гувохи бўлдик.70 ёшлардаги Ўшнинг Сура Тошидан бўлган кампирнинг Андижоннинг Дўшат қишлоғида яшайдиган 15 йил кўришмаган синглиси вафот қилган.Кампирда синглиси вафоти тўғрисида телеграмма хам бор аммо паспортда у Мажидовна ўлган синглиси Мачидовна.Чегарачи;- эээ... кампир,кирмайсиз паспортингизни аввал тўғриланг,кейин келасиз боринг эээ...қайта қайта кампирни итариб чиқариб қўйди.Кампир :-жон болам .синглим пешиндан кейин кўмилади сизларни ҳам онанглар бор,синглим билан видолашволай,жон болам деб юм-юм йиғларди.Аммо бўйнига автомат илган чегарачинг юмшаш ўрнига баттар ғазаби келар эди.Йўқ бўлмайди кампир мендан эмас боринг "катталардан" сўранг!...Шу пайт Ўш аэрапортидан таксида 3та рус миллатига мансуб 2 эркак 1 аёл килиб тушди.Аёл шира кайф,қўлида очиқ баклашкада пиво,яна бир қўлида мушук сифат митти ит.Эркаклар хам "отиб олгани"билиниб турибди.Чегарачи дарров итни отини сўраб уни эркалашга тушди."Командир мы с дороги устали нам в Фергану надо давай быстрее а..."деб алжиради.Всё,всё брат шас шас деб 2 минут ичида суви хам бир эмас,мозори хам бир эмас,дини хам бир эмаслар Ўзбекистон қўйилди.Шундоқ Сура Тош тоғига чиқиб ЖИГАРИМ,ЭГАЧИМ деса эшитиладигон қишлоққа бечора ўзбек кампир қўйилмади...