Интернет чекловлари Ўзбекистонга қанчага тушган бўлиши мумкин?
Top10VPN хизмати расмийлар томонидан интернет ва ижтимоий тармоқларнинг чекланиши туфайли мамлакатлар иқтисодиётига етказилган зарарни ҳисоблаб чиқди. Ўзбекистон Қорақалпоғистонда интернет чеклангани ва ижтимоий тармоқларнинг секинлашиши туфайли рейтингда бешинчи ўринни эгаллади.