Прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага эса — 11 йил беришни сўради
Қораловчилар Нукус воқеалари бўйича асосий айбланувчилар бўлган Даулетмурат Тажимуратовга 18 йил, Лолагул Каллихановага эса 11 йил қамоқ жазосини беришни сўради. Иш бўйича бошқа судланувчиларга камроқ муддат, фақат икки гумондорга — уй қамоғи жазоси сўралди.