Тошкент ҳокими шаҳар хизматлари совуқ кунларда қандай ишлаши бўйича кўрсатмалар берди
Тошкент ҳокими шаҳар хизматларининг аномал совуқ кунлардаги фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди. У асосий фаолиятдан чалғитадиган мажлислар ўтказишни тақиқлади. Кўчалар зудлик билан қордан тозаланади. Жамоат транспортидан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши керак.