Тошкент шаҳри ва вилоятида психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган етти нафар шахс қамалди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан суд томонидан 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.