ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2015

Эрон Сурияда қўшинлари борлигини рад этди

0
Эрон Сурияда қўшинлари борлигини рад этди, аммо Сурия президенти Башар Ассад режимига ҳарбий дастакни кучайтиришини билдирди.


Эрон Ташқи ишлар вазирининг муовини Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён 17 октябрь куни Сурияда Эрон қўшинлари йўқғлини айтди.


Бир кун муқаддам АҚШ мулозими Эрон ва минтақа давлатларидан 2000 мингга қадар жангчи Сурияда Ассад режимига ёрдам бераётганини даъво қилганди.


"Ироқ ва Сурияга, ушбу давлатлар ҳукуматлари илтимосига кўра, ҳарбий маслаҳатчиларимизни юборганмиз, - деди Абдуллоҳ. - Биз Сурияга терроризмга қарши курашда маслаҳатчилар билан ёрдамимизни кучайтирамиз."


Эрон президент Ассаднинг асосий иттифоқчиси ҳисобланади.


Суриядаги фуқаролар урушида ҳозирга қадар 250 минг одам ўлгани ва яна миллионлаб одамлар бошпанасиз қолгани тахмин қилинади.