ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2015

АҚШ элчихонаси ўз дипломатлари Ўзбекистон ТИВ вакиллари сифатида ҳаракат қилганини рад этди

0
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари сифатида мажбурий меҳнат муаммосини мониторинг қилишга урингани тўғрисидаги хабарларни рад этди.


АҚШ элчихонаси матбуот атташеси Нателла Свистунова CA-News агентлигига берган изоҳида бундай хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини баён қилди.


16 октябрь куни айрим нашрлар АҚШ элчихонаси дипломатлари ўзларини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари деб таништирган ҳолда Қашқадарё вилоятига бориб, мажбурий маҳнат муаммоси ҳақида суриштиргани тўғрисидаги хабарни берди.


АҚШ элчихонаси расмийси дипломатлар пахта мавсумида мажбурий меҳнат билан боғлиқ вазиятни ўрганганини тасдиқлади, лекин ўзларини Ўзбекистон расмийлари сифатида тақдим этганини инкор қилди.


Свистунова хоним “АҚШ дипломатлари Ўзбекистонда аккредитация қилинган ва мамлакат бўйлаб эркин ҳаракат қилишади ва бу Вена конвенцияси билан ҳимояланган. Дипломатларимиз ҳар доим Ўзбекистон бўйлаб сафар қилишган. Мазкур “пахта сафарлари” ҳар йили кузатиладиган амалиётни яхшироқ тушуниш учун қилинади”, дея таъкидлади.


Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан фойдаланиши халқаро ташкилотлар томонидан қораланади. Дунёнинг 150дан ошиқ етакчи чакана савдо ширкатлари ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.