Немислар Термиз базасини тарк этишга қарор қилди
Жорий йил бошида Германия ҳукумати Тошкент билан Термиз ҳаво базасидан фойдаланиш муддатини узайтириш бўйича келишувга эришганини эълон қилганидан 10 ой ўтиб-ўтмай¸ немислар бу базадан чиқиб кетишга қарор қилди. Германия Мудофаа вазирлигининг Озодликка билдиришича, Термиз базасига эҳтиёж қолмаган.