Толиблар Қундуздаги аёллар телерадиоканали ишини тўхтатди
Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жойлашган аёллар бошқарувидаги “Рошани” теле- ва радиостанцияси ходимлари учун оддий бошланган иш куни бирданига ҳақиқий драмага айланди. “Рошани” директори Седиқа Шерзай жангариларнинг 28 сентябрь куни шаҳарга қилган ҳужуми кутилмаган ҳодиса бўлганини айтади.