“Европанинг энг сўнгги диктатори” яна президент бўлди
Ғарб томонидан “Европанинг энг сўнгги диктатори”, деб таърифланадиган Александр Лукашенка Беларусда якшанба куни ўтказилган президентлик сайловининг ғолиби сифатида эълон қилинди. Бу билан Беларусни 21 йилдан бери бошқариб келаётган ва Европа Иттифоқининг “қора рўйхати”га киритилган Лукашенка бешинчи марта президентликка сайланмоқда. Европа Иттифоқи сайлов пайтида сиёсий таъқиблар рўй бермаса, 140 нафар Беларус фуқароси, жумладан, президент Александр Лукашенкага нисбатан санкцияларни тўхтатишга тайёрлигини билдирганди.