ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2015

Қирғизистонда террорчиликда айбланиб қамалган 9 маҳбус қамоқдан қочди

0
Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги 50-сонли қамоқхонадан 12 октябрга ўтар кечаси террорчиликда айбланиб озодликдан маҳрум этилган 9 маҳбус қочиб кетди.


 Қочиш пайтида маҳбуслар қамоқхонанинг уч қўриқчисини пичоқлаб ўлдирган. Маҳбуслар пичоқ урган яна бир зобит эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.


Хабарларга қараганда тўққиз маҳбуснинг 5 нафари бугун эрталаб қўлга олинган, қолган тўрт нафарига қидирув эълон қилинган. Қирғизистон Бош вазирининг буйруғи билан мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.


Қидирилаётган 4 маҳбусдан 2 нафари террорчиликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар Қирғизистонда тақиқланган “Жайшул Маҳдий” гуруҳининг аъзолари экани айтилмоқда.