Хоразмда мажбурий меҳнат муаммосини ўрганаётган фаоллар таҳқирланди
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловалар Хоразм вилоятида пахта теримига талаблар ва давлат муассалари ходимларининг ёппасига жалб этилиши ҳолатларини ўрганаётганида қўлга олинган. Милициядаги узоқ суриштирув ва инсон қадрини камситувчи текширувлардан сўнг ҳуқуқ фаоллари Тошкентга қайтишга мажбур бўлганлар.