Қирғизистонда сайлов: компроматлар ҳафтаси
Қирғизистонда парламент сайловига бир ҳафта қолганида парламентдаги ўринлар учун курашаётган партиялар “компроматлар жанги” остида қолди. Сўнгги кунларда “Республика-Ата Журт”, “Бир бол” ва “Қирғизистон” партияларига нисбатан матбуотда, Интернетда ва жамоатчилик орасида турли қораловлар кучайиб бораётгани сезилади.