Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмаси мажбурий меҳнатга қарши варақа тарқатди
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Касаба уюшмаси томонидан чиқарилган варақаларда мажбурий меҳнат жиноятга тенглаштирилган ва унга қарши жазо борлигидан огоҳлантирилган. Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари варақалар хориж экспертларига тақдим қилингани, аммо пахтада юрган давлат ишчиларига тарқатилганига гувоҳ бўлмаганини айтмоқда.