Қозоғистонлик фермерлар ўзбек пахтакорларини хуш кўради
Жанубий Қозоғистон вилоятининг Мақтаарал туманида пахта йиғим-теримига қўшни ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари жалб қилинмоқда. Расмий рақамларга кўра, Қозоғистон жанубида рўйхатдан ўтган 25 минг хорижий меҳнат муҳожирининг 90 фоизини ўзбекистонликлар ташкил қилади.