Одессада хавфсизлик идораси ёнида кучли портлаш юз берди
27 cентябрь куни эрталаб Украинанинг Одесса шаҳрида Украина Хавфсизлик Хизмати бош идораси ёнида портлаш юз берди.
Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, портлашдан хавфсизлик хизматининг маъмурий биноси зиён кўрган.
Портлаш тўлқини ён атрофдаги бинолар деразаларини синдириб юборган.
Хавфсизлик биноси ёнида турган бир нечта енгил автомобиль шикаст еган.
Қурбонлар ёки жароҳат олганлар йўқ.
“Украинская правда” хабар беришича, номаълум шахслар Украина Хавфсизлик Хизмати биносининг орқа эшигига портловчи ускунани қўйиб кетган.
Маҳаллий матбуот мазкур портлашни Одессада охирги бир йил ичида юз берган портлашларнинг энг кучлиси деб атамоқда.
“Интерфакс-Украина” агентлиги хабарига кўра, портлаш кучи 8-10 килограм тротил эквивалентига тенг бўлган.