ru24.pro
Новости по-русски
Сентябрь
2015

Ню Йоркда Обама Путин билан учрашади

0
Ню Йоркда Обама Путин билан учрашади

Кремль матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра¸ АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош ассамблеяси йиғинида қатнашиш учун Ню Йоркка бораëтган Владимир Путин билан учрашади.

28 сентябрь куни иккала президентнинг яккама-якка учрашиши ҳақидаги хабарни АҚШ юқори даражали расмийлари ҳам тасдиқладилар.

Украина шарқидаги ҳарбий амалиëтлар¸ хусусан¸ Қрим ярим оролининг Россия томонидан аннексия қилиниши ортидан АҚШ ва Россия муносабатлари кескинлашиб кетган.

Бу ўзаро муносабатлар Совуқ уруш даражасига тушиб қолган икки давлат раҳбарларининг кейинги бир йил ичидаги илк учрашуви бўлади.