Свердлов: Андижон қирғинида айби бўлган собиқ вазир Алматовнинг Чехияга саëҳатидан хавотирдамиз
Собиқ Ички ишлар вазири¸ 66 яшар Зокир Алматов Чехиянинг Карлови Вари оромгоҳига келиб 20 кунлик муолажа олган. Озодлик манбаларига кўра¸ собиқ вазирга жиноят оламида Ҳусан Московский, деган ном билан танилган тадбиркор Ҳусан Зиямуҳаммедов ҳамроҳлик қилган.