Порошенко BBC мухбирларини санкциялар рўйхатидан олиб ташлади
Украина президенти фармони билан кенгайтирилган санкциялар рўйхатига киритилганлар нафақат Россия¸ балки Ғарб ташкилотлари томонидан ҳам танқидга учради.
Хусусан¸ бу рўйхатга Ғарб ахборот агентликларининг ўнлаб мухбири киритилгани Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан кескин танқид қилинди.
"Ҳукумат журналистнинг у ëки бу воқеани қандай ëритишини ëқтирмаслиги ëки унга қўшилмаслиги мумкин¸ аммо журналистга миллий хавфсизликка таҳдид деган ëрлиқ ëпиштириш мутлақ номуносиб ҳаракатдир”¸ дейилади қўмита баëнотида жумладан.
Бу эътирозларга жавобан Украина президенти Петро Порошенко бугун мамлакат Хавфсизлик кенгашига уч BBC журналистини санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаш ҳақида кўрсатма берди.
Бу ҳақда Порошенко матбуот котиби ўзTwitter саҳифасида маълум қилди.