Исёнчи тожик генералининг 100 нафар тарафдори ҳибс қилинди
Тожикистон Мудофаа вазирлиги идораси ва Ваҳдат туман ички ишлар бўлимига уюштирилган қуролли ҳужумларга раҳбарликда айбланаётган исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг юздан зиёд тарафдори ҳибс қилинган. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазири баёнот берди.