BahsOnline: Ўзбек пахтасиз ҳам яшай оладими ёки йўқ?
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон иқтисодиёти учун пахта яккаҳокимлиги қанчалик кераклиги, ўзбекистонликларга пахта миллий бойликми ёки ортиқча ташвиш эканлиги мунозара қилинади. Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз 9 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.