АҚШ Россия Башар Ассадни қўллаётганидан ташвиш билдирди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри “Сурияда Россия ҳарбий ҳозирлигининг кўпайиб бораётганидан” ташвишда эканини билдирди.
5 сентябрда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашган Жон Керри “агар ўзидаги маълумотларга ишонилса, Россиянинг минтақадаги ҳаракатлари вазиятни янада беқарорлашувига, бегуноҳ одамлар ўлимига ва қочқинлар сонининг қўпайишига сабаб бўлиши мумкинлиги”ни айтган.
Лавров ва Керри Сурия бўйича масалани Нью-Йоркда сентябрь ойи охиригача муҳокама қилишга келишиб олди.
Ғарб матбуоти Россия ҳарбийлари ва самолётлари Суриядаги жангларда президент Башар Ассад тарафдорларини қўллаб-қувватлаётган бўлиши эҳтимоли ҳақида хабар тарқатган эди.