Тожикистонда тартибсизликлар: сўнгги янгиликлар
Тожикистон Мудофаа вазирлиги 25 нафар ҳарбий ўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
ТАСС агентлигининг Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати котиби Фаридун Маҳмадалиевга иқтибосан хабар беришича, Мудофаа вазирлиги баъзи оммавий ахборот воситаларининг 25 нафар аскар ўлгани ҳақидаги хабарларини рад этди.
Фаридун Маҳмадалиев берган маълумотга кўра, "қуролли гуруҳнинг террор хуружи" пайтида бирорта ҳарбий хизматчи зиён кўрмаган.
"Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тизимлари томонидан ўтказилган ва ўтказилаётган махсус амалиётда ҳарбий хизматчилар иштирок этганлари йўқ", — деб айтди Маҳмадалиев.
Аввалроқ ҳужумлар пайтида ўлганлар сони 44 нафарга етгани ҳақида хабарлар тарқалганди.